islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ҲАДИС ИЛМИ МАВЗУСИДА МАҲОРАТ ДАРСИ

Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент ислом институти ахборот ресурс марказида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси” томонидан Февраль ойи “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фани ойлиги муносабати билан “Ҳадис илми ривожида Мовароуннаҳр ҳадис мактаби намояндаларининг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда ТИИ 1-курс талабалари, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчилари, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домла, ҳадис фани ўқитувчиси Мадаминов Шокиржон домла ҳамда мадрасанинг 20 нафар талабалари, Бухоро Мир араб олий мадрасаси ҳадис фани ўқитувчиси Тўхтасинов Рўзимуҳаммад домла иштирок этдилар.
Тадбирда маъруза қилиш учун Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори профессор Убайдулла Уватов Муродович таклиф этилди.

Тадбирни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов очиб берди. Келганларни қутлаб, сўз навбатини устоз У.Уватовга берди.
У.Уватов тадбир иштирокчиларига ҳадис илми, унинг аҳамияти, юртимизга ҳадис илмининг кириб келиши, юртимиздан етишиб чиққан уламолар, муҳаддислар ҳақида атрофлича суҳбат қилиб берди. Толиби илмларга ўзининг қимматли насиҳатларини берар экан, уларни араб тилини пухта ўрганишга чақирди.

Кейинги сўз навбати “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домлага берилди. У киши ҳам талабаларни илмга яна-да қаттиқроқ эътиборли бўлишга чорлади ва ўзи раҳбарлик қилиб келаётган билим юрти жамоаси, устоз ва талабалари номидан ушбу илмий ҳамкорлик учун ТИИ раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдирди.
Тадбир сўнгида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов мазмунли суҳбатлари учун устоз У.Уватов ҳамда барча меҳмон ва иштирокчиларга ташаккур айтиб, кафедра ўқитувчиси Абдурасул домла Тошпўлатов билан биргаликда меҳмонларга ТИИ эсдалик совғаларини тақдим этдилар.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси
Маҳмуджон Абдураҳмонов

68390cookie-checkҲАДИС ИЛМИ МАВЗУСИДА МАҲОРАТ ДАРСИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: