2018/2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, 2019 йилнинг 26 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-4-курс талаба қизлари учун “Мулоқот-тараққиёт омили“ мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ректор У.Ғофуров, “Ақоид ва фиқҳий фанлар“ кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, мураббиялар У.Ҳафизова, Н.Усмонова, Ҳ.Зоирова, С.Валиева, Н.Арипова иштирок этди.
Ташкил этилган очиқ мулоқот савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди.
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими