islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Башкирияда мусулмон болалар учун ёзги оромгоҳ ӯз иш фаолиятини бошлади

 Сибайда “Такуа” масжидининг қошида қизлар учун мусулмонлар оромгоҳи очилди. Ушбу масжиднинг имом-хатиби Агляммеддин Газизов хазратларининг сўзларига кўра, “30 га яқин қиз болаларнинг ота-оналари уларни оромгоҳда татилини ӯтказишлари учун қайд қилиб қӯйишган. Тез орада ӯғил болалар учун ҳам оромгоҳ очилиши кутилмоқда” дейди у. Бошқа шаҳарлардан фарқли ўлароқ, Сибайда ҳар йили мусулмон болалар учун оромгоҳлар ташкил этилади. Оромгоҳ дастурига Исломнинг асослари, арабча ёзувлар, хаттотлик, шунингдек, шаҳар музейлари ва киноларига ташриф буюриш киради. Болалар учун мунтазам овқатланиш ҳам ташкил этилган бӯлади.

 Боймоқда масжиднинг диний раҳбарлари илк бор ўғил болалар учун мусулмонлар оромгоҳини очдилар. “Биз Қуръон сураларини ўргатамиз ва дин асослари ҳақида болалар тушунчаларини бойитамиз”, дейди Баймоқдаги “Насиҳат” масжидининг Имом-хатиби Ҳамза Хафизов хазратлари. Оромгоҳ очилиши билан унга ота-оналар ӯз фарзандларини жӯната бошладилар.

Шу каби мусулмон болаларнинг оромгоҳлари Уфа, Оренбург ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам ӯз иш фаолиятини юргизмоқда. Икки ҳафтадан бир ойгача бўлган муддат давомида ушбу оромгоҳларда татилни ӯтказиш мумкин. Оромгоҳ ўқувчилари учун турли машғулотлар олиб борилади:

▪️ўқув сафарлари,
▪️спорт ўйинлари,
▪️билим бӯйича мусобақалар каби, деб хабар беради Islam.ru

Таржимон:  2-курс талабаси
Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи

95360cookie-checkБашкирияда мусулмон болалар учун ёзги оромгоҳ ӯз иш фаолиятини бошлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: