Шайх Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Шайхул ҳадис Мавлоно Муҳаммад Закариё раҳимаҳуллоҳ ӯз воқеаларини ёзадилар: Биз ҳадис даврасида ӯқиганимизда мен шундай қарор қилдим-ки, ин ша Аллоҳ бирон бир ҳадисни устозсиз ӯқимайман ва дарсга аҳамият бераман, токи бирон дарс ёки ҳадиснинг бирон қисми ӯтиб кетмасин. Менинг дӯстим Мавлавий Ҳасан Аҳмад ҳам шундай аҳд қилган эдилар. Лекин маълумки, ҳадис давралари баъзи вақтлар тӯрт ёки беш соатлаб давомли тарзда ӯқиб ӯтирилади. Инсонмиз, орада баъзи табиий эҳтиёжлар ҳам юзага келади. Баъзи вақтлар таҳорат янгилашга эҳтиёж сезилади. Агар таҳорат қилганда орада икки, тӯрт ҳадис ӯқилса, унда мақсад ҳосил бӯлмайди. Айтадиларки: Мен дӯстим билан шундай келишиб олдик, менга янги таҳорат қилишга зарурат юзага келса, ӯшанда мен сизга ишора қиламан ва сиз шундай қиласизки, мен туриб кетган вақтимда сиз устозга бирон савол бериб оласиз, натижада устоз унга жавоб беришлари лозим бӯлади. Агар у жавоб тезда тугаса, яна шундай савол қиласиз, токи менинг таҳоратимга қанча вақт ӯтиши у савол жавоб билан ӯтсин. Вақтики, мен қайтиб келганимдан сӯнг ҳадис бошлансин. Айтадиларки, биз келишганимиздек иш тутардик: Дӯстимга таҳорат қилиш зарурати юзага келса, у менга ишора қиларди, мен устозга бир савол бераман, устоз у саволга жавоб беришларига тӯғри келарди, унгача дӯстим таҳорат қилиб келарди.
Анчагача иккаламиз шундай давом этдик. Бир неча кундан кийин устоз бу нарса бизни килишувимиз эканлигини тушуниб қолдилар. Бир куни шундай бӯлдики, дӯстим Мавлавий Аҳмадга таҳорат қилиш зарурати юзага келди. У киши менга ишора қилдилар ва туриб кета бошлаганларида мен устозга савол бердим: Ҳазрат, сиз айтган эдингизки, Аллома Ибни Ҳумомнинг бир сӯзларига кӯзим тушди, унда бу мушкила бор. Устоз айтдиларки, тақсир, Аллома ибни Ҳумомни тинч қӯйинг, сизни дӯстингиз таҳорат қилиб келгунича мен тӯхтаб тураман. Мени бошимни нега беҳуда оғритасиз. Мавлоно Муҳаммад Закариё айтадиларки, лекин шунинг натижасида тӯлиқ ҳадис даврасида, алҳамдулиллаҳ, китобнинг бирон ҳадиси устозсиз ӯқилмади.
Ҳадисга муҳаббат ва иштиёқ туфайли у зотлар “Шайхул ҳадис“ бӯлдилар. Уларнинг файзларидан ҳозиргача дунё баҳраманд.
“Инъомул Борий – Дуруси Бухорийи Шарийф“ китобидан.
Урду тилидан 3- курс талабаси Одинаев Нодирбек таржимаси.