“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда кўплаб хайрия акциялари амалга оширилмоқда. Ушбу акция ва тадбирлар орасида диний таълим муассасалари устоз ва талабаларига Қуръони карим ва китоблар тақдим этиш ишлари улкан аҳамиятга эга.
Юртимизнинг хайрияпарвар инсонлари кўмагида бир қанча таълим муассасалрига минглаб Мусҳафи шарифлар тарқатилди. Аллоҳ таоло бу хайирли ишларини бардавом қилсин.
Модуль таълим тизими талабаларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги собиқ “Олтин тепа” масжиди биноси ўқув хоналари, талабалар турар жойи ва ошхона учун мослаштирилиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Шу каби хайрли ишларни давом эттриш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида модул тизими асосида сиртқи таълимни олишни бошлаган талабалар учун 60 дона Қуръони карим ва 450 дона турли мавзудаги китоблар тақдим этилди.
Маълумот ўрнида, мазкур таълим тизимига 2019-2020 ўқув йили бўйича вилоятлар кесимида 120 нафар ўрта махсус маълумотли имом-хатиблар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари тавсиясига асосан ўқишга қабул қилинди.
Аллоҳ таоло саҳоватли инсонларнинг қилаётган эҳсонларини Ўз даргоҳида қабули мақбул айласин.
Манба: vaqf.uz