Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ташкил этиладиган “Innoweek.uz” — инновация ҳафталигида фаол иштирок этдилар. Талабаларга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳодими, куратор Р.Олтинбоев ҳамроҳлик қилди.
Тошкент ислом институтида “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тошкент ислом институтида 1-курс талабалари учун “HEMIS орқали таълим жараёнини назорат қилиш ва бошқариш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда ўқув жараёнини рақамлаштириш, дарс машғулотларини самарали назорат қилиш ва талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини онлайн тарзда таҳлил этиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.