Жорий йилнинг 13 февраль куни Афғонистон Таржима маркази раҳбари, Шайхулҳадис Азизуллоҳ Шинворий бошчилигидаги 17 нафар делегация аъзолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари М. Мухаммадсидиқов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими ходими А. Арипов ҳамроҳлигида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган фуқаролардан 2025 йил 20 декабрдан ўқишга қайта тиклаш ва диплом олиш бўйича оффлайн режимда аризалар қабул қилинмоқда. Бу жараён 10 январга қадар давом этади.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида талабаларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш, уларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларига ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси”га маънавий-маърифий ташриф уюштирилди.