Bugungi kunda moddiy farovonlik ichida yashayotgan Po‘lat hayotidan mamnun emas edi. Ramazon oyida uyida ayoli tayyorlab bergan iftorlik ham uning dilini xira qildi. Dasturxondagi taomlarga qarab, «iftorlikka durustroq narsa tayyorlasanglar bo'lmaydimi?», deb hafsalasizlandi. Ayolining va ikki qizining urinishlarini qadrlamay, qo'pol ohangda bir-ikki gap aytib, jahli chiqqan holda joyiga borib yotdi. U norozi kayfiyatda yotib, iftorlikning unga yoqmaganidan o‘zicha nolidi. Ko‘ngli xotirjam bo‘lmagan holda, uxlashga harakat qildi. - Toshkent islom instituti talabasi Anvar XUJAXANOV
Март ойи – Эътиқод мусаффолиги ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва талабалар учун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Мотуридий меросини ўрганиш – маънавият ва илм ривожидаги улкан қадам” номли тадбир ташкил этилди. Унда Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи Абдулатиф Аллоқулов сўзга чиқди. Маърузачи Имом Мотуридий ва унинг асарлари, ислом илми ва ақидавий таълимот ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг “Таъвилотул Қуръон” ва “Китобут тавҳид” асарларининг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ва унинг моҳияти ҳақида алоҳида сўз юритди. Учрашув давомида мотуридийлик таълимотининг бугунги кундаги долзарблиги ва унинг илмий-амалий аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. Тадбир якунида устоз ва талабаларга марказда нашр этилган китоблар ҳадя қилинди. ТИИ Матбуот хизмати 110
Умримиз жуда ҳам тез ўтиб боряпти. Кечагина биз интиқиб кутган рамазон булутнинг ўтишидек тўхтамай ўтиб бораверади. Аввал биринчи ўн куни, кейин иккинчи ўн куни, кейин эса ҳал қилувчи палласи бўлмиш учинчи ўн куни ҳам бир биридан тез ўтиб кетади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло рамазон кунларини Қуръони каримда “бир ой” демасдан, “саноқли кунлар” деб баён қилган. Аслида бир ой экани, ундан бир кун ошиқ ҳам, кам ҳам эмаслиги ҳаммага маълум. Лекин Аллоҳ таоло рўза кунларини “бир ой” демасдан “саноқли кунлар” дейиши бу кунлар саноқлигина, нақадар тез ўтиб кетадиган кунлар эканини англатади. - Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўчмас из қолдирган жамоат арбоби, адиб, драматург, ношир, журналист, ҳақиқий маънодаги халқ отаси, миллат жонкуяри, миллатнинг маънавий тараққиёти учун қандай йўл бўлса ҳаммасини босиб ўтган инсон. - Тошкент ислом институти талабаси Гулнора ТОЖИБОЕВА
Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги доирасида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва битирувчи курс талабалари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида марказ директори Жамолиддин Каримов меҳмонларга Имом Мотуридий мероси, марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда нашр этилган асарлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, марказ кутубхонаси ва қўлёзмалар жамланмаси билан яқиндан танишиш имконияти яратилди. Учрашув чоғида Имом Мотуридий таълимоти, унинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан маълумот берилди. Институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. ТИИ Матбуот хизмати 102