Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу Ғифор қабиласидан бўлиб, Ислом келгунига қадар бу қавм вакиллари йўлларда талончилик билан шуғулланиб, Қурайш карвонларидан ўлпон йиғар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари бошланмасидан олдин ҳам Абу Зарр Ғифорий ота-боболарининг бутпарастлигидан воз кечиб, ҳаниф — Иброҳим алайҳиссаломнинг тавҳид динида эди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг Исломга чақираётганини эшитиб, Абу Зарр Маккага келиб, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ёрдами билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашди, Исломни қабул қилди, сўнг ўз қабиласига қайтиб, Ислом таълимотини тарқатди.юю- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев