Юртимизда қалин қор ёғди. Ҳамма ёқ оппоқ қор билан ўралди. Оппоқ қорга қараб инсон завқ олади. Қор мўл-кўл ёғин бўлиб, у Аллоҳ таолонинг раҳматидир. Аллоҳ таоло бир қавмга яхшилик ирода қилса, уларнинг ерига баракали ёғин ёғдиради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай дейди: “У (Аллоҳ) раҳматидан шамолларни хабарчи қилиб юборадиган Зотдир. Улар оғир булутларни ҳайдаб келишганда Биз уни ўлик жойга ҳайдаб, у(ўлик ер)ни суғорамиз ва тушган сув билан турли мевалар ундирамиз. Ибрат олишларингиз учун ўликларингиз ҳам шундай тирилтирамиз”...- Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Руҳиддин Акбаров