Ислом молиясига оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтган, деб маълум қилди Мамаризо Нурмуратов. Аввалига микромолия ташкилотларига, сўнг тижорат банкларига ислом молияси бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Тошкентдаги анжуман давомида ИТБ гуруҳининг бўлинмалари ҳамда Африка ва Осиёдаги аъзо мамлакатлар ва ҳомий ташкилотлар билан ўттизга яқин шартнома имзоланган.
Кеча, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ислом тараққиёт банки Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.