АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россияни «диний эркинликни тизимли ва қўпол тарзда бузиш»га шерик бўлаётган ёки ўзи буни содир этаётган давлатлар рўйхатига қўшди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида хабар берилган.
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» глобал форуми, Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжумани, Диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий конференциялар ўтказилади.
Ўзбекистоннинг дин эркинлигини таъминлашда эришган натижалари тан олиниб, 2018 йилда алоҳида хавотирдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганди. Ўзбекистон 2006 йилдан бери ушбу «қора рўйхат»да қолиб келаётганди.