Дастлабки бошқарувда Пайғамбар алайҳиссалом, сўнгра Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳу каби халифалар бўлган бўлса, кейинги давр халифаси Усмон розияллоҳу анҳу ва у кишининг ўлдирилишлари гуруҳлар ўртасидаги курашни авж олдирди. Али розияллоҳу анҳунинг давлат тепасига келиши ва баъзи норозиликларнинг олдини олишга бўлган уриниши каби ҳолатлар ва айрим вақтларда эса турли тоифаларнинг давлатга қарши қўзғолонлари билан вазият давом этиб турди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев