Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаёган улкан ислоҳотлар кўлами жиҳатидан ғоят кенг, моҳиятан инсонпарвар, буюк келажакни кўзлангани билан жуда аҳамиятлидир.- Иброҳимжон ИНОМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Исломда Ватанга муҳаббат бу – туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир. Демак, мусулмон киши Ватанини севади. Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, хурсанд бўлса – хурсанд, хафалик етса – қайғуради.