Шу йил 16-20 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси пойтахти Махачқала шаҳрида “Ислом меросининг руҳий ва ахлоқий қадриятлар ва маданий ўзликни мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда...
2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Конференция материаллари алоҳида тўплам сифатида чоп этилиши белгиланган. Шу муносабат билан конференция материаллари тўпламида ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган етук уламолар, иқтидорли имом-хатиблар, таълим муассасаларининг мударрис-ўқитувчилари, исломшунос олим ва тадқиқотчилар, соҳа вакиллари ва салоҳиятли талабаларни ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этишга чақирамиз.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар институтда амалга оширилган ишлар, таълим жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида аудиторияларга ўрнатилган смарт мониторлар, институт тарихи, диний таълим муассасалари, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, хорижий меҳмонларнинг ташрифи ва илмий сафарлар ҳақида маълумот берувчи деворий лавҳалар ҳамда Ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган китоб кўргазма-савдоси билан танишдилар...- Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров
1-3 ноябр кунлари Қозон шаҳрида «Россиядаги мусулмонлар жамоасининг постсовет давридаги ривожланиш натижалари» номли Бутунроссия илмий-теологик конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов мазкур конференцияда иштирок этиш учун Россия Федерациясида бўлиб турибди...- ТИИ Матбуот хизмати