Ушбу китобнинг муаллифи Насируддин Абу Хойр Абдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Алий Ал-Байзовийдир. У кишига Байзо шаҳри нисбат берилган бўлиб, у шаҳар ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган. Байзовийнинг ўзи Шероз шаҳрида қозилик қилган ва у зот 685 ҳижрий йили вафот этган. У таълиф қилган тафсир китоби ибораларининг гўзаллиги ва баён қилишининг қуввати жиҳатидан ажралиб туради. Муфассирлар кўп ҳолатларда унинг китобидан фойдаланишади...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Хасанов Қудратжон Исоқжонович