Ҳозирда бутун дунё бўйлаб “Рамазон-2022” шукуҳи ҳукмрон. Дунёнинг турли нуқталаридаги рўзадорлар саҳарлик, ифторлик ва таровеҳ намозларини қандай ўтказаётганини ҳамда Рамазон файзини қуйидаги фотолавҳалар орқали билиб оламиз - Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Аллоҳ таоло Еру Осмонларни яратиб, Қуёш ва Ойни йил ва ой-кунларни ҳисоб-китоб қилиш асоси қилиб белгилаганида ойларни ўн иккита бўлишини ирода қилди. У Зот бу ойлар ичидан Ўзи истаганини бошқалардан афзал қилди ва айримларини маълум ибодатлар учун танлади. Ана шундай танлаб олинган ойларнинг гултожиси – бу Рамазон ойидир...- “Тиллар“ кафедраси катта ўқитувчилари Ерназаров Фахриддин ва Юлдашев Иззатуллоҳ томонидан маълумотлар тайёрланди.
Рамазонда ҳар куни жаннат безатилади. Жаннат ўзи таърифига тил, фикрлашга ақл ожиз даражада гўзал. Аммо Рамазон кунлари у янада безатилар экан. Ҳадисда: «Аллоҳ таоло Рамазонда ҳар куни жаннатини безатади», дейилган (Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилган)...- Юнусобод тумани “Юнусобод оқтепа” жоме масжиди имом ноиби Уролназар Мустофо