Салмон Форсий розияллоҳу анҳу мажусийликдан ҳақиқий динни қидириб исломга кирган саҳобийдир. Абу Абдуллоҳ Салмон Форсий асли Исфахонлик бўлган. Ҳақ йўлни қидириб, юртидан чиқиб то Мадинагача келган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида мусулмон бўлган. Шунинг учун “Ҳақиқат изловчи” деб лақаб олган...- Тошкент ислом институти талабаси З.Файзиева
Имом Заҳабий: “Мен Салмон розияллоҳу анҳунинг ёшлари ҳақида изландим, аммо Баҳронийнинг гапидан бошқа нарса топа олмадим. Ҳолбуки, унинг ривояти “мунқатиъ” (санади узилган) бўлиб, ишончли эмасдир..."