Тошкент ислом институтида “Ноябр – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида икки йўналишда мақолалар кўрик танлови ҳамда талаба қизлар ўртасида "Замонамиз фақиҳалари" номли мусобақа ўтказилди. Биринчи йўналиш – фиқҳ фанига оид эркин мавзуда, иккинчи йўналиш – бугунги кунда долзарб бўлган муайян мавзулар доирасида мақола ёзиш бўйича бўлиб ўтди...- ТИИ «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кефедраси ўқитувчиси Н.Абдубанноев
Тошкент ислом институтида "Ижтимоий фанлар" кафедраси ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1-3 курс талабалари ўртасида "Мен радикализмга қаршиман" шиори остида илмий кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита "Диншунослик экспертизаси" бўлими мутахассиси Мирфозил Мадалиев, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати
“Ўзбек тили байрами” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Тиллар кафедраси ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорликда битирувчи курс талабалари ўртасида “Тил билимдонлари” деб номланган викторина ўтказилди...-ТИИ Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусида иншолар (эсселар) танлови эълон қилинади!
“Ноябр ойи – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги доирасида Тиллар кафедраси томонидан талабалари ўртасида “Кофия матнини ёд олиш” ҳамда “Энг яхши мақола” танлови эълон қилинган эди...