Имом Абу Мансур Мотуридий ислом илмлари ривожига улкан ҳисса қўшган шайхулислом, улуғ уламолардан бири ҳисобланади. У Қуръон ва суннат ақидасини қарор топтириш, ақлга мурожаат қилган ҳолда бу икки манбадан далил олиш йўлида ўз мактабига асос солган. У саҳобаи киромлар тутган “сироти мустақим” – тўғри йўлдан четга чиққан, адашган ақида соҳиблари билан баҳслашишда улкан матонат кўрсатган. Натижада, “Аҳли сунна вал жамоа имоми”, “Ҳидоят байроғи” сингари ўзининг илмий даражасига далолат қилувчи кўплаб унвонларга сазовар бўлган...- Аҳмад Саъд Даманҳурий