Тошкент ислом институти ходимлари Муҳаммад Шоҳ Иброҳим ва Комил Умар томонидан Нўъмон Алихоннинг “Қалбингни уйғот” номли китоби нашрдан чиқарилди. Китоб муаллиф Нўъмон Алихоннинг рухсати билан илк бор ўзбек тилига таржима қилинди. Нўъмон Алихон ўзининг замонавий услубдаги маърузалари билан халқимизга яхши таниш. Унинг “Қалбингни уйғот” номи билан ўзбек тилига таржима қилинган китобида Қуръон оятларидан баъзи замонавий масалаларга оид қимматли сабоқлар келтирилган.