islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Қуръони карим ва тажвид

Tag

Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиали тингловчилари билан очиқ мулоқот

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор М.М.Муҳаммадсиддиқов Жиззах вилоятига хизмат сафари давомида Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиалига ташриф буюрди. Ташриф давомида Тошкент ислом институти ректори филиал тингловчилари билан суҳбатда бўлди...-ТИИ матбуот хизмати

Ғолиба қория қизларга телевизорлар топширилди

Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2023” кўрик-танлови ўтказилди...- Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчиларига сертификат ва ижоза топширилди

2022 йилнинг ноябридан 2023 йилнинг март ойигача, жами 3 ой давомида ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент ислом институти биносида қори ўқитувчиларга Қуръони карим ва тажвид илмлари бўйича 100 соатлик дастур асосида сабоқ берилди...- ТИИ Матбуот хизмати

Тилнинг нейропсихологик асослари

Тошкент давлат шарқшунослик университети "Назарий ва амалий тилшунослик" кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари номзоди, доцент Азимова Ирода талаба қизлар учун "Тилнинг мияда қандай ишлаши, маълумотларни қабул қилиш ва эсда сақлаш" мавзусида тренинг машғулоти ўтказди...- "Таҳфизул Қуръон" кафедраси ўқитувчиси Нажмиддинова Робия

“Қуръонга хизмат қилиш Аллоҳ таоло танлаган инсонларга насиб этади!”

Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори билан биргаликда Олий маъҳад қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолияти билан танишди...- ТИИ Матбуот хизмати