islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида “Миллий-маънавий қадриятлар” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 25-сентябр куни “401” ва “402” гуруҳ талабалари учун “Сентябр – Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида “Миллий-маънавий қадриятлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси директори, фалсафа фанлари номзоди, доцент Шавкат Тўраев ташриф буюриб мазкур мавзуда маъруза қилиб берди.

Маърузада институтнинг “Маънавий-маърифий ишлар” бўйича проректори Ж. Меликузиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ. Нажмиддиновлар иштирок этишди. Тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири
Ҳ. Нажмиддинов

100630cookie-checkТошкент ислом институтида “Миллий-маънавий қадриятлар” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: