islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкентда халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди

Жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бугун мазкур анжуман ўз ишини бошлади.Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатдан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.Шунингдек, Ўзбекистондаги элчихона ва хорижий компаниялар, хусусан, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази, Хитой Халқ Республикаси элчихонаси, Корея Республикаси элчихонаси, Тошкент шаҳридаги Гёте институти вакиллари ҳам кўргазма-ярмаркага ташриф буюриши кутилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги 30дан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдо ташкилотлари ҳам маҳсулотларини намойиш эта бошладилар.

Кўргазма доирасида қизиқарли китоблар тақдимотлари, мушоиралар, интелектуал ўйинлар, адиблар билан ижодий учрашувлар, адабий викториналар, давра суҳбатлари ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган.

Кўргазманинг бугунги дастуридан қуйидаги тақдимоқ ва тадбирлар ўрин олган:

«O’tkan kunlar» аудио-романи ва «NOVDA» болалар журнали, О.Маҳмудовнинг «Фарзанднома», Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби И.Ғафуровнинг «Меҳр қуёши», профессор Хуррам Рахимовнинг Ака-ука Гриммлар «Олтин сочли болалар» , Темур Пўлатов қаламига мансуб «Бухоро хонадони кечмишлари», «Тарозий тошбақаси», «Ғойибнинг иккинчи сафари” (тарж. Х.Дўстмухаммад) ва бошқа китобларнинг тақдимоти, шунингдек, «Мен китобхонман» танловининг ғолибларини тақдирлаш, Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган мушоира, «Ақлли китоблар саволларингизга жавоб беради» интеллектуал викторинаси, ёзувчи Темур Малик билан ижодий учрашув.

Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси «Ўзэкспомарказ» (Атриум)да бўлиб ўтади. Кириш — бепул.

Манба: Azon.uz

101360cookie-checkТошкентда халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: