islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тил – миллатнинг кўзгуси

Ўтиб неча йиллар яшайди мудом,

Жаҳонда улуғ иш ва доно калом.

Неки бор жаҳонда унитгай башар,

Фақат кори хайру фақат сўз яшар.

Фирдавсий.

Ҳар йили юртимизда 21 октябрь куни тил байрами сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб қолган. Чунки, мамлакатимизда она тилини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтаришдек устувор йўналишдаги вазифаларни бажариш том маънода кундалик ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда.

Мамлакатимиз миллий қадриятларини ҳимоя қилиш ва миллий урф-одатларни асраб-авайлашни мақсад қилган Тошкент ислом институти талаба қизлари, жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йил тўлишига бағишлаб “Тил – миллатнинг кўзгуси” деб номланган байрам тадбири қилди. Тадбирга: М.Абдуллаева, ЎМИ аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси, М.Эшмуҳаммедова, филология фанлари номзоди доцент, С.Рустамий, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, филология фанлари доктори, М.Улуғова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маънавият ходими, “Мавароуннаҳр” нашриёти мухбири ҳамда институтнинг устоз ва талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда азиз меҳмонларимиз навбати билан сўзга чиқиб, она тилининг қадри, фасоҳати, бойлиги ва сермаънолигини таъкидлаб: “Буюк мутафаккиримиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий қолдирган меросни, ҳикмат маржонлари тўла денгизга ўхшатишимиз ва бу денгизга шўнғиб, имкон доирасида қўлимизга илинган сўз маржонларидан истеъмол қилишга ҳаракат қилдимиз керак…”, деди М.Эшмуҳаммедова. Талаба қизлар ўзлари тайёрлаган тилимизга зид шевалар, иборалар, чет эл сўзларини қўшиб гапириш каби долзарб мавзуларда маърузалар, саҳна кўринишларни намоиш қилди. Тадбир сўнгида 103 ва 303-гуруҳларнинг “Она тилим – олтин хазинам” мавзусидаги деворий газеталар танлови намойиш қилинди.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

103690cookie-checkТил – миллатнинг кўзгуси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: