islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

КИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан чоп этилган китоблар кўргазма савдоси бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган савдо кўргазмасида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган мавзулардаги турли китобларни ҳарид қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари томонидан 285 номда 645 дона диний-маърифий мазмундаги “Тафсири Ирфон”, “Қурбонлик рисоласи”, “Абу Муин Насафий”, “Нурул-анвор”, “Ал-Мухтор фи сийратин-набиййил мухтор”, “Мўминларнинг ибодатдаги даражалари”, “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний» (Рисолаи соҳибия) «Васиятнома”, “Зиёрат – улуғ ибодат”, “САБР”, “Маърифатул асрор”, “Исломда болалар ҳуқуқлари”, “Комиллик пиллапоялари”, “Элсеварлик – гўзал фазилат” каби адабиётлар намойиш қилинди.

Бу кўргазма талабалар томонидан хушнудлик билан кутиб олинди ва катта қизиқиш билан қаршиланди. Нафақат ўзбек тилидаги балки рус тилларидаги бир-биридан ажойиб асарлар илмга чанқоқ талабалар жамоасини мафтун этди. Бундай китоблар кўргазмаси институтда ҳар ойда ўтказилиб, талабаларнинг илмга эҳтиёжини қондириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш билан бирга уларнинг ҳар томонлама ҳам маънан, ҳам ақлан юксалишларига ҳамда талабаларни мамлакатимиздаги нашриётлар чоп этаётган янгидан-янги китоблар билан танишиб чиқишига замин яратади.

АРМ ходимаси И.Акмалова

103830cookie-checkКИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!