islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбек тилининг жамият тараққиётидаги ўрни

Минг йилдирки, булбул каломи,

Ўзгармайди яхлит ҳамиша.

Аммо, шўрлик тўтининг ҳоли,

Ўзгаларга тақлид ҳамиша.

Она тили – муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади. Тил миллатнинг бойлиги, туганмас хазинаси, кўзгуси ҳамдир. Шу сабаб ҳам “Тил бойлиги – эл бойлиги” дейишади.

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 30 йил тўлгани муносабати билан 21 октябр куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ўзбек тилининг жамият тараққиётидаги ўрни” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди. Унда “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ш.Қаюмов меҳмон бўлди. Домла талаба қизларга мулоқот давомида тилимизни қандай қандай ҳимоя қилсак, “Давлат тилида” иш юритишда ҳам уни гўзаллиги ва фасоҳатини сақлаб қолган ҳолда муҳофаза қилиш кераклиги, четдан кириб келаётган бегона сўзларни қўшмай соф ўзбек тилида мақола, шеър ва ҳикоялар ёзишни ўзига хос фазилатлари ҳақида маъруза қилди.

Суҳбат сермазмун ва маълумотларга бой бўлди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига домла Ш.Қаюмовдан етарлича жавоб олди.Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

104150cookie-checkЎзбек тилининг жамият тараққиётидаги ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: