Талаба қизлар билан доимий мулоқот қилиш, улардаги муаммоларни ҳал этишнинг янги тизими ва самарали усулларини жорий этиш ислоҳотларимизнинг бош мезонига айланмоқда. Ушбу механизм талабалар ва раҳбарият орасидаги ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Ўз ўрнида, талаба қизларимизнинг ҳам ҳуқуқий онги янада ортиб, мулоқот ва мурожаат қилиш маданияти кескин ортганлиги ҳар қадамда намоён бўлмоқда.
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда барча курсларнинг талаба қизлари иштирокида, ТИИ ректори У.Ғафуров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов ҳамда Тиллар кафедраси вакиллари иштирокида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур мулоқотда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бир неча саволларни тақдим қилдилар ва етарли жавобларни олдилар.
Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи
З.Суярова