islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори халқаро анжуманда маъруза билан иштирок этди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Булғор ислом академияси (Татаристон, Россия)да “Илоҳиёт мактабларининг тикланиши ва ривожланишида исломшунослик тадқиқотларининг аҳамияти” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда маъруза билан иштирок этди.

Баҳрейн, Кувайт, Озарбайжон, Қозоғистон, Франция, Россиянинг дин арбоблари ва исломшунос мутахассислари билан бир қаторда мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Шукрулло Умаров қатнашдилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил август ойида Тошкент ислом институти ва Болгар ислом академияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.

108270cookie-checkТошкент ислом институти ректори халқаро анжуманда маъруза билан иштирок этди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: