islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!” деб номланган сийрат тадбири

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати билан “Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!” деб номланган сийрат тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда билим юртининг устозу ходималари, талаба қизлар, шунингдек,  институтнинг фахрий устозлари ва  меҳмонлар иштирок этди.
Тадбир Қуръони Карим тиловати билан очилди. Сўнгра талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ташриф буюрган меҳмонларни қутлаб, байрам дастури билан таништирди.
Тадбир мусобақа тарзида ташкил қилинди.  Биринчи босқич таништирув шарти, иккинчи босқич Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган монологлар ижроси,  тезкор савол-жавоблар билан мусобақа жуда қизғин давом этди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам савол жавобларда иштирок этиб, муносиб ҳадяларни қўлга киритишди. Айниқса, бешинчи шартдаги саҳна кўринишлари барча томошабинларда катта таассурот қолдирди. Сийрат ойи муносабати билан Ислом Институтининг “Oliymahad.uz” сайтида “Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам – гўзал хулқ соҳиби” номли танлов ғолиблари ҳамда “Ноябрь ойи – Сийрат ва Ислом тарихи” фан ойлиги муносабати билан амалиётчилар томонидан ташкил қилинган  талаба қизлар ўртасидаги уч босқичли  сийрат мусобақаси ғолибалари  раҳбарият томонидан тақдирландилар. Тадбир давомида талаба қизлар томонидан ижро этилган салавотлар барчанинг қалбига сурур бағишлади.

Талаба қизлар билан ишлаш
бўйича услубчи З. Суярова  

108980cookie-check“Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!” деб номланган сийрат тадбири

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: