Жорий йилнинг 3 декабр куни Тошкент ислом институти Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси И.Акмалова томонидан “Китобхонлик куни” муносабати билан талаба – қизлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш мақсадида “Китобхонлик – маънавий эҳтиёж” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
И.Акмалова хозирги кунда Республикамизда олиб борилаётган ислохотлар, талаба-ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, кафедра ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув адабиётлари ҳамда хорижий адабиётлар тўғрисида талабаларга маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, институт Ахборот ресурс маркази фондида мавжуд янги бадиий адабиётлар, яқинда нашр этилган “Адабиёт христоматияси” билан талаба-қизларни таништирди. Республикада чоп этилаётган оммавий нашрларни доимо кузатиб бориш, 2017-2021 йилларда харакатлар стратегияси бўйича олиб борилаётган ишларни, газета ва журналларда ёритиб борилишини ўқиб бориш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ҳамда халқимизга диний-маърифий билим бериб, ҳуқуқий саводхонликни ошириб, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан билим ва тажрибаларини ошириб боришда салмоқли фаолият кўрсатиб келаётган “Ҳидоят” ҳамда “Муминалар” журнали ва “Ислом нури” газеталарига талаба қизларни мақолалар ёзишга тарғиб қилди.
Тадбир сўнгида куратор С.Валиева сўзга чиқиб, талаба-қизларнинг мутолаа маъданиятини ривожлантиришда китоб ўқиш фойдалилиги, талаба-қизлар ўртасида китобхонлик маъданиятини ошириш, хамда оммавий ахборот воситалари орқали кўрсатилган бадиий адабиётлар хақида тўхталиб, институтда китобхонликни тарғиб этишга қаратилган кўрик-танловларида талабаларнинг фаол иштирок этишлалилигига чақириб қолди.
Ахборот ресурс маркази
кутубхоначиси И.Акмалова