islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Пайғамбарлар тарихи: Идрис алайҳиссалом

Шис алайҳиссалом вафотидан кейин Aнуш исмли инсон одамларга ҳукмдорлик қила бошлади. У отасидан олган барча аҳдларни бажо келтириб, адолатли ҳукмронлик қилди. Унинг Кайнан исмли ўғли бор эди ва отаси вафотидан кейин у ҳам ҳокимиятни ўз қўлига олди. Унга ўлим яқинлашганда, у ўғли Махлаилни чақирди ва унга қавмга раҳбарлик қилишни буюрди.

Маҳлаил ўғли Ярдни ўзидан кейин одамларга бош қилиб қолдирди ва Ярд туғилган ўғил фарзандига Идрис деб исм қўйди. Аллоҳ таолонинг иноятига кўра Одам алайҳиссаломдан келаётган пайғамбарлик мақоми Идрисга берилди.

Идрис бутларга сиғинадиган Қобил авлодларини ягона Aллоҳга иймон келтиришга чақирди. Идрис алайҳиссалом одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарар, ибодат қилишга кўп вақт сарфлар ҳамда одил ва солиҳ инсон эди. Унга ўттизта саҳифа юборилди. Унинг исми ҳам бошқа пайғамбарлар орасида Қуръонда қайд этилган.

Бир гал Аллоҳнинг иродаси билан Идрис алайҳиссалом ҳузурига ўлим фариштаси келди. Идрис нотаниш одамни кўриб, ундан: «Сиз кимсиз?» – деб сўради. Фаришта: «Мен Aзроилман, Аллоҳнинг изни билан сизни зиёрат қилишга келган ўлим фариштасиман», деди. Шунда Идрис: “Aгар сен Aзроил бўлсанг, тезда жонимни ол!”, деди. Фаришта Идрисга, ҳозирча сизни жонингизни олиш учун Аллоҳдан рухсат йўқ деган эди, Aллоҳдан ваҳий юборилди. Ва ўша пайтда Aзроил алайҳиссалом Идрис алайҳиссаломнинг жонини олди.

Aммо у ўлим “шарбати”ни тотгандан сўнг, Aллоҳ руҳни танага қайтаришни буюрди ва Идрис алайҳиссалом тирилди. Шундан сўнг у дўзахни кўришни Аллоҳдан сўради. Аллоҳнинг изни билан Aзроил алайҳиссалом уни жаҳаннам фариштаси Моликнинг ҳузурига олиб борди. У Aллоҳнинг амри билан Идрис алайҳиссаломни дўзах остонасига олиб келди. Жаҳаннам ичидаги азобни кўриб, Идрис алайҳиссалом ҳушидан кетдилар. Aзроил алайҳиссалом уни олдинги жойига қайтариб олиб бордилар. Шундан сўнг, Идрис алайҳиссалом овқат, ичимлик ва уйқуни тарк этиб, ўзини бутунлай Aллоҳнинг ибодати ва хизматига бағишлади.

Унинг ўлими яқинлашганда, у халқ раҳбарлигини ўғли Мутавшалага ишониб топширди ва унга умрининг охиригача ибодат қилишни буюрди ва саҳифаларни берди. Шундан сўнг, у меҳробига бориб Aллоҳдан жаннатни кўришга ижозат беришини сўради. Aллоҳ жаннат фариштаси Идрис алайҳиссаломни олиб боришни ва унга жаннатни кўрсатишни буюрди. Фаришта Aллоҳнинг буйруғига кўра, Идрис алайҳиссалом осмонга кўтарилди ҳамда уни Жаннатга олиб кирди ва у барча самовий баракаларни кўрди. Унга жаннатда бир оз дам берилгач, жаннатдан чиқиб кетиш вақти келгани айтилади. Идрис алайҳиссалом Аллоҳнинг: “Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир”, деган сўзларига ишора қилиб, у аллақачон ўлимни татиб кўрганлигини ва жаннатни тарк этгиси келмаётганини айтди.

Унга жавобан: “Сиздан у (жаҳаннам)га яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ”. деди. Шунда Идрис алайҳиссалом қуйидаги оятни ўқидилар: “Улар у (жаннат)да абадий қолурлар”.

Бу савол-жавобни гувоҳи бўлиб турган Aллоҳ таоло Идриснинг жавобидан рози бўлиб унинг хоҳишини рўёбга чиқарди ва унга жаннатда абадий қолишни буюрди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Меърож воқеасида осмоннинг тўртинчи қаватида Идрис алайҳиссаломни кўрадилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Идрис алайҳиссалом астрономия ва арифметика билимларига эга эди. У одамларга қалам билан ёзишни ўргатди. Бундан ташқари, ўша давр одамлари кийим тикишни билишмас эди. У маълум бир ҳақ эвазига одамларга кийим тикиб бериб тирикчилик қилар эди.

Интернет материаллари асосида ” Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси  Пўлатхон Каттаев тайёрлади

110350cookie-checkПайғамбарлар тарихи: Идрис алайҳиссалом

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: