islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори Ҳадис илми мактаби ва Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 13 декабр куни Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров Ҳадис илми мактаби ҳамда Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида У.Ғафуров  мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчилари, Тошкент ислом институтидан педагогик амалиёт ўташ учун борган талабалари  ва дунёнинг нуфузли таълим муассасаси ҳисобланадиган Миср Араб Респубпубликасининг Ал-Азҳар университетининг 2 нафар малакали ўқитувчилари Ҳадис ва унга доир илмлар бўйича Ал-Азҳар университетининг Танто шаҳридаги Магистратура бўлимининг Усулуд дин кафедраси мудири, DcS, проф. Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ҳамда Араб тили фанидан Ал-Азҳар университети Араб тили факультети Балоғат ва мунозара илми кафедраси мудири, DcS, проф. Али Саад Али Саад билан учрашди.

Учрашув давомида мактабда ўқувчиларга яратиб берилаётган шарт шароитлар, амалиётчи талабаларнинг амалиётлари қай тартибда бўлаётгани билан яқиндан танишди.

 

110400cookie-checkТошкент ислом институти ректори Ҳадис илми мактаби ва Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: