islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ошиқ қалб…

Бу кун йиғи маъюс кўзларникимас,

Уятдан тош қотган юзларникимас,

Ҳазондек тўкилган кузларникимас,

Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир, бу!  

У зот буюклигин белгисидир, бу!    

 

Бу маъюс қалбимга қарайман, аммо,

Сизни тимсолингиз тополмам асло,

Бугун бу кўзларим йиғлайди, аммо,

Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир, бу!   

У зот буюклигин белгисидир, бу!    

 

Мен ҳам йиғлагайман ошиқ мисоли,

Қалбимни ўнглашга имкон бор ҳали,

Барча кўз ёш тўксин, йиғласин майли,

Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир, бу! 

У зот буюклигин белгисидир, бу!   

 

Сиздан олисдамиз, олисда йироқ,

Бизни эзиб қўйди соғинч-у фироқ,

Юракда изтироб, қалбларда титроқ,

Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир, бу!  

У зот буюклигин белгисидир, бу!   

 

Расулнинг зикридан тинмайди тиллар,

У зот учун доим йиғлайди диллар,

Қилур чаманзорда нола булбуллар,

Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир, бу!  

У зот буюклигин белгисидир, бу!   

 

Ўзимча умматман, ўзимча диндор,

Қалбим йиғладими у зот-чун бир бор?

Йиғлайин, юракда қолмасин ғубор,

Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир, бу!   

У зот буюклигин белгисидир, бу!     

 

Ларзага келади йиғидан фалак,

Ҳатто йиғлагайдир осмонда малак,

Нега йиғламайсан, эй хаста юрак,

Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир, бу! 

У зот буюклигин белгисидир, бу!

Имом Бухорий номидаги Тошкeнт ислом институти 2-босқич талабаси Оятуллоҳ Ҳамидий

110460cookie-checkОшиқ қалб…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: