islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Миллий тикланиш” партиясининг Олмазор туман кенгаши депутати Ж.Холиқов ва Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети кафедра мудири Т.Эшбеков иштирокида талабалар билан жорий йилги Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайловлар 22 декабрь санасида бўлиб ўтиши ҳамда сайлов компанияси ҳақида давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, бу йилги сайловда қандай ўзгаришлар юз бериши мумкинлиги тўғрисидаги саволларга жавоб берилди.

Жумладан бутун Республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйҳати шакллантирилгани, сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бир базада жамланиши, имконияти чекланган фуқаролар учун шароитлар яратилгани, ногиронлиги бўлган шахслар ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида сайловларда қатнашиши, халқаро матбуот маркази ишга туширилгани, ҳатто жазони ўташ муассасаларидаги шахслар ҳам сайловда иштирок этиши ҳақида айтиб ўтилди. Суҳбат сўнгида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар.

Маънавият маърифат ва иқтидорли
ёшлар билан бўлими бошлиғи
А.Олимов

111150cookie-checkҚонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: