islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Тафсир” фанидан очиқ дарс

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муасасасида яна бир ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ниҳоясига етай деб қолган бўлсада, дарслар устозларнинг билим беришдаги муҳаббатлари ва талабаларнинг илмга чанқоқликлари сабаб қизғин давом этмоқда. Айниқса, араб тили ойлиги маносабати билан ўтказилган мусобақа, маънавий-марифий тадбирлар ва бирин кетин бўлиб ўтаётган очиқ дарслар орқали таълим муассасасининг илмий ҳаёти янада ранг-баранг тус олмоқда.

Мана шундай очиқ дарслардан бири 12 декабр куни ушбу муассасада амалиёт ўтаётган Тошкент ислом институти 4-курс толибаси Нигматова Моҳира томонидан 3-курс талаба қизлари иштирокида ташкил қилинди. Очиқ дарс “Таҳрим сурасининг дастлабки оятлари” мавзусида бўлиб, унда Таҳрим сурасининг нозил бўлиш сабаблари, сура ҳақида умумий маълумотлар, аввалги уч оятнинг маънолар таржимаси ва уларнинг тафсири ўрганилди. Дарсда “тушунчалар таърифи”, “блиц-сўров” каби интерфаол методлардан фойдаланилди. Янги мавзу слайд намойиши, “идрок харитаси” орқали тушунтирилиб, Таҳрим сураси ҳақидаги тарқатма материаллар тарқатилди. Дарсда талабалар гуруҳларга ажратилиб, мусобақа тарзида олиб борилди. Дарс сўнггида ғолиб гуруҳ эълон қилиниб, талабалар баҳоланди ва уйга вазифалар топширилди.

Тошкент ислом институти талабаси Моҳира Нигматова

Манба: Xadicha.uz

111210cookie-check“Тафсир” фанидан очиқ дарс

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: