islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олимдан бадгумон бўлмаслик лозим

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Баъзи одамлар бирор олимни бирор хатога ёки гуноҳга мубтало бўлганини кўрсалар, бас, ўша заҳоти ундан алоқани узиб юборадилар ва ундан бадгумон бўладилар. Баъзи вақтларда бу мавлавий (домла)лар айни шундай бўладилар деб уни бадном қилишга киришадилар. Кейин эса барча муҳтарам уламоларни, бугунги кун уламолари айнан шундай бўладилар дея ҳақоратлашни бошлаб юборадилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

ولا تقطعوه وانتظروا فيئته…

“….олимдан алоқани узмангиз ва унинг (хатосидан) қайтишини кутингиз” деб бундан қайтардилар.(Дайламий ривояти).

Агар бирор олим гуноҳ иш қилаётган бўлса, шу сабабли ундан алоқани асло узманг. Нега?… Уламолар айнан сиз каби инсондирлар.

Чунки, олим ҳам сиз каби инсондир. Сизда бўлган эт ва тери унда ҳам бор. У бирор осмондан тушиб қолган фаришта эмас. Сизнинг қалбингизда пайдо бўладиган хис туйғулар, унинг қалбида ҳам пайдо бўлади. Нафс сизда ҳам бор, унда ҳам бор. Шайтон сизнинг кетингиздан ҳам тушган, унинг кетидан ҳам тушган. На у гуноҳлардан пок, на у пайғамбар ва на у фаришта. Балки у ҳам айни шу дунёда яшовчидир. Сиз ўтаётган ҳолатлардан у ҳам ўтади. Шунинг учун у гуноҳлардан пок ва ундан бирор гуноҳ содир бўлмайди ва ундан хеч қандай хатолик бўлмайди деб қаердан тушуниб олдингиз. У инсон экан, башарий тақозолар сабабли гоҳо ундан хатолик ҳам бўлади, гоҳо у гуноҳ ҳам қилади. Шунга кўра олимнинг гуноҳ қилиши сабабли тезда ундан ҳафсаласи пир бўлишлик ва ундан бадгумон бўлишлик тўғри эмасдир. Чунки, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тезда ундан алоқани узманг дея марҳамат қилдилар. Балки, унинг (хатосидан) қайтишини кутинг. Чунки, унда тўғри илм бор. Умидки, инша Аллоҳ у қачондир хатосидан қайтади.

“Ижтимоъий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар” китобидан. 57-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба: Kukaldosh.uz

111310cookie-checkОлимдан бадгумон бўлмаслик лозим

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: