islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳад ректори Тошкент шаҳридаги имом ноибларига маъруза қилди

24 декабрь куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган барча имом ноиблар учун ташкил этилган бир кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров “Диний мутаассибликка берилишнинг ижтимоий ва психологик сабаблари” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Дунёнинг диний-конфессионал манзараси ва глобаллашув жараёнида дин омили”, “Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар”, “Бугунги глобаллашув шароитида диний ходимларнинг вазифалари” мавзуларида маърузалар тингладилар.

112700cookie-checkОлий маъҳад ректори Тошкент шаҳридаги имом ноибларига маъруза қилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: