islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида талабаларнинг қишки таътили даврида профессор-ўқитувчи ҳамда илмий тадқиқотчилар учун диний-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларга доир “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари” мавзусида икки кунлик ўқувлар ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати.

Давра суҳбати шаклида ўтказилаётган ўқувларнинг илк кунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов “Диний-маърифий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар”, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров “Ўзбекистон жамиятида миллийлик ва динийлик уйғунлигининг аҳамияти”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, профессор Зоҳиджон Исломов “Маънавий меросни тадқиқ этиш масалалари”, “Халқаро муносабатлар” кафедраси мудири, профессор Зоҳидилла Мунавваров “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили” ҳамда юридик фанлари доктори, профессор Жўрабой Тошқулов “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар шарҳи” мавзуларида маъруза қилишди.

Давра суҳбатларида диний соҳада юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жамиятда дин ва миллийликнинг ўзаро уйғунлиги, диний ташкилотлар фаолиятига доир расмий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, маънавий меросни келажак авлодга етказиш ҳамда бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг аҳамиятига доир долзарб масалаларга эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ҳар бир йўналишдаги маънавий-маърифий, диний-дунёвий илмларга оид кўп асрлик манбаларни тадқиқ этишдаги изланишлар давом этаётгани, аждодлар илмий-маънавий меросини ўрганиш, эгалланган билимлар орқали аҳоли, ёшлар, бутун инсоният онгу тафаккурини, қалбини илм, зиёга тўлдириш каби эзгу ишлар бардавом бўлишини таъминлаш керак экани таъкидлаб ўтилди.

Якунда маърузалар юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

“Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари” мавзуига бағишланган давра суҳбати давом этмоқда.

114000cookie-checkЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: