islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

УЙ ШАРОИТИДА ҚУРЪОН ҚИРОАТИНИ ЎРГАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?!

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзингиз ва фарзандларингиз Қуръони каримни тажвид билан ўқишни ўрганишни хоҳласангиз қуйидаги видеодарсларни кўринг ва ўрганинг!

Ушбу қироат ва тажвид фанига тегишли силсилавий онлайн видеодарслар 2017 йил Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан амалга оширилган muslim.uz портали орқали намойиш этилган.

Силсилавий видеодарслар ҳаволаси:

Бу дарсларда Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон (Қуръон ёдлатиш)” кафедраси мудири устоз Жаҳонгир қори Неъматов бошланғич араб тили алифбосидан (ҳар бир ҳарфни чиқиш ўрни ва сифати билан), тажвид илмининг муҳим қоидаларини тўлиқ ва тушунарли баён қилган. Жаҳонгир қори Неъматов юртимиздаги устоз қорилардан саналади ва кўплаб китоблар муаллифидир.

ЭСЛАТМА: Бундай видеодарсларни тартиб билан, телевизорга уланган ҳолда кўрган маъқул. Бугунги кунда бунинг имконияти кўпайиб кетган. Сабаби, қўл телефони ва планшет ускуналари кичик ҳажмли бўлгани учун тез чарчатади, безор қилади ва соғлиқни кетказади. Бундан ташқари, агар оилавий кўришни ният қилган бўлсангиз, оилада дарс муҳитини пайдо қилиш лозим. Бунда дарсни кам бўлса ҳам давомли ва тартибли бўлиши, оилангиздан дарсга қатнашувчи ҳар бир аъзога қайдлар ёзиб бориши учун уларга алоҳида дафтар, ручка, қалам ва ҳоказоларни тақдим этиш, ўзлаштириши яхши бўлганларини совғалар билан мукофотлаб туриш керак. Буларнинг барчасида ўзингиз қатнашсангиз ва ўргансангиз, фарзандларингизда ҳам масъулият билан ёндошув бўлади ва кутилган натижага эришасиз.

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ УЧУН: 2018 йил Тошкент ислом институтидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсида ўқиш учун автомашина устаси бўлган бир йигит келди. Унинг қироатини эшитиб кўрдим ва “Қайси устозда ўқигансиз? Устозингизга раҳмат, жуда гўзал ва мукаммал ўқир экансиз” дедим. Сабаби, ундаги тажвиднинг амалий талаффузи жуда равон эди. У мазкур силсилавий онлайн видеодарсларнинг ҳар бир сонини оилавий кузатиб боргани ва ўзлаштиргани, жонли устози йўқ эканини билдирди. У йигитни 3 ойлик ўқув курсига қабул қилдик ва ушбу курсни муваффақиятли ўқиб битирди. “Интилганга толе ёр” деганларидек, ҳаракат биздан, баракат Ўзидан…

“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси

Жаҳонгир Убайдуллоҳ

114250cookie-checkУЙ ШАРОИТИДА ҚУРЪОН ҚИРОАТИНИ ЎРГАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: