islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!”

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ватанни ҳимоя қилиш асосан йигитлар зиммасида бўлганлиги боис, оилаларда ўғил болалар тарбиясига алоҳида эътибор берилган. Уларни мустаҳкам иродали, қатъиятли, юрт иши учун фидойи инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишган. Мамлакатимизнинг мард, шижоатли, ўктам йигитлари армия хизматидан заҳирага бўшатилганларидан кейин ҳам ҳарбий хизматдаги каби ғайрат-шижоат билан юрт равнақи йўлида турли соҳаларда фидокорона масъулият билан меҳнат қилмоқдалар. Ватан ҳимоячилари кунини республикамиз бўйлаб кенг миқёсда, тантанали равишда нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради.

Жорий йилнинг 10 январь куни “Ватанпарварлик” ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабалари учун Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти ҳарбий кафедраси катта ўқитувчиси, Қуролли кучлар фахриси Эргашев Хайдар Икромович ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди.

Х.Эргашев талаба ёшларни байрам билан самимий табриклаб,бугунги кунда мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган миллий армия ва Ўзбекистон Қуролли кучлариниг яратилиш тарихига тўхталиб, Миллий армиямиз билан бугун ҳақли равишда фахрланишимиз, ғурурланишимиз кераклигини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида талабалрни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. Ана шундай сермазмун ва қизиқарли суҳбат учан Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома билан тақдирлади.

Маънавият маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

услубчиси З.Ахроров

114830cookie-check“Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!”
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!