islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Институтимиз талабалари Қуролли кучлари музейида

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида Тошкент ислом институтининг маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов бошчилигида биринчи босқич талабалари билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари музейига саёхат уюштирилди.

Саёҳат давомида талабалар музей тарихи ҳамда унда сақланаётган экспонатлар билан танишишди.  Жумладан музей ташкил этилганинг 55 йиллиги ҳамда ундаги экспозицияси Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттирганлиги, шунингдек музейда буюк саркарда Амир Темурга бағишланган алоҳида “Темурийлар даври ҳарбий санъати” экспозицияси ҳам мавжудлиги талабалр диққатини беихтиёр ўзига жалб этди.

Шунингдек бу ерда ҳарбий юришлар хариталари, аскарлар сафланишининг схемалари, қурол-аслаҳалар, нишонлар ва Темурийлар даврининг бошқа экспонатлари ўрин олгани, Ўзбекистон халқининг иккинчи Жаҳон урушида иштирокига бағишланган экспозицияни ҳам мавжудлиги, “Мустақил Ўзбекистонни қўриқлаш” экспозициясида қўшин турлари, ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг жанговар ва ҳарбий-сиёсий тайёргарлиги ҳақида маълумотлар талбаларда Она Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат, харбийлар ҳаётига бўлган қизишларини ортишига сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди. Зотан бугунги ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни маънавий баркамол шахс бўлиб шакилланишларида тарихий масканлар, музелар каби диққатга сазовор жойларнинг аҳамияти нечоғли баланд эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Саёҳатдан талабалр катта таассуротлар билан қайтишди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

бошлиғи А.Олимов

114910cookie-checkИнститутимиз талабалари Қуролли кучлари музейида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: