Жорий йилнинг 16 январь куни Миср Араб Республикаси Ал-Азҳар университети Усулуд дин кафедраси мудири, ҳадис илми фанлари доктори, профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида маҳорат дарслари ўтиб берди.
Маҳорат дарсида “Бугунги кунда ҳадисларни тўғри тушунишнинг аҳамияти” ва “Мусулмон дунёсида ҳадис илмини ўрганишдаги метод ва ёндашувлар” мавзуларидан маъруза қилинди.
Маҳорат дарсини Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид имомлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари, Халқаро ислом академияси устоз ва магистрлари тинглашди.
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси Хомидов Фарҳоджон