islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Президент: Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат, ва, албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади

Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз, деб алоҳида қайд этилди.
Бунинг учун ташаббускор бўлиб майдонга чиқадиган янги авлод кадрларни тарбиялаш зарур. Стратегик фикр юритадиган малакали кадрлар керак.
Шунинг учун боғчадан бошлаб таълимнинг барча бўғинларида таълим сифатини ошириш даркор.
Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг савиясини ошириш лозим. Зеро, бизга илм-маърифат ва юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва, албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади.
Шарқ донишмандлари айтганидек, энг катта бойлик – бу ақл-заковат, илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир, деб қайд этди Президент.
Замонавий билимларни ўзлаштириш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.
Манба: Uza.uz
117110cookie-checkПрезидент: Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат, ва, албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: