islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида «Хатмул кутуб» тадбири

“Албатта, биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз”. (Зухруф 3-оят)

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртининг жонкуяр ёш педагогларидан Алибек домла Тўхтаевнинг саъй – ҳаракати билан 1-курс А гуруҳида қўшимча ўқув машғулотлари ўтказилиб, 2019-2020 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида талабалар сарф, шифоҳия ва мабдаъ ул-қироат китобларини тўлиқ хатм қилдилар.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 январь куни билим юртида «Хатмул кутуб» тадбири бўлиб ўтди. Унда билим юрти мудири Ў. Ғузаров, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Ў.Маҳмудовлар иштирок этишди.

Билим юрти мудири Ў.Ғузаров гуруҳ талабаларини «Хатмул кутуб» муносабати билан муборакбод этиб, Республикамизда сўнг шарқ тилларини, хусусан, араб тилини ўрганишга катта аҳамият берила бошлангани, ҳозирги кунда араб тили мамлакатимиздаги бир қанча олий таълим даргоҳларида ҳам ўқитилиб келинаётгани шунингдек, араб тилига ихтисослашган мактаблар ҳам мавжудлигини айтиб, талабаларга араб тилини мукаммал ўрганиш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг гуруҳ талабаларига устозлари бошчилигида эзгу анъанани давом эттирган ҳолда араб тилининг отаси ҳисобланмиш Дурусун наҳв китобидан дарс бошладилар. Билим юрти мудири Ў.Ғузаров табаррукан мазкур китобни ўқиб бошлаб бердилар.

Тадбир сўнгида хатми Қуръон ўқилиб, билим юртида хизмат қилган марҳум устозлар ва китоблар муаллифининг ҳақларига бағишланди. Шунингдек, билим юрти мудири томонидан мазкур гуруҳ талабаларига китоблар ҳадя қилиниб, кейинги ўқишларида Аллоҳ таоло мададкор бўлишини тилаб дуолар қилинди.

Маълумот учун: Бугунги кунга келиб араб ва унга яқин тилда мулоқот қилувчилар сони 300 миллионни ташкил этади. Улардан 240 миллиони учун араб тили она тилидир, 50 миллион киши эса иккинчи тил сифатида ишлатади. Бутун дунё мусулмонлари учун араб тили Қуръон тили бўлиб ҳисобланади.

Хозирги кунда араб тили Республикамизнинг Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида ва ўрта махсус Ислом билим юртларида асосий фан сифатида ўқитилса, Ўзбекистон Миллий университети ва Жаҳон тиллари университетининг барча факультетлари, Тошкент Давлат педагогика университетининг филалогия ва тарих факультетларида ҳам ўқитилиб келинмоқда. Шунингдек, араб тилига ихтисослашган мактаблар ҳам мавжуд.

Манба: @xojabuxoriy

117350cookie-check“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида «Хатмул кутуб» тадбири

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: