islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Алишер Навоий – буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, шоир , Давлат арбоби

Алишер Навоий ижоди ва фаолиятига оид барча маълумотлар унинг цивилизациямиз тарихида туркий тилнинг араб ва форс тилларидан устун томонларини ёритган ҳамда ўз она тилининг бой имкониятларини тўлиқ очиб берган буюк олим сифатида биз учун қадрлидир. Мамлакатимизда адабий жамоатчиликнинг ушбу мавзуларга қайта-қайта мурожаат қилишининг боиси ҳам шунда.

Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида адабий асарларни сиёсат билан бирлаштирган. Юқори мансабга эга шахс бўла туриб, у мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган, илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилиб, тинчлик ва тотувлик ҳукм суришига доим ҳаракат қилган.Мана Бугунги кунда ҳам А.Навоий ҳаёти ва ижоди ёшларимиз томонидан кенг ўрганилиб, унинг ўгитлари, панд насихатлари ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Жорий йилнинг 3 февраль куни Тошкент ислом институтида шоир таваллудининг  579 йиллиги муносабати билан Алишер Навоий – буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, шоир, Давлат арбоби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда А.Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, доценти, филология фанлари номзоди Акромжон Деҳқонов ўзининг сермазмун маърузалари билан иштирок этди. Тадбир сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.

Кўриб турганимиздек, Навоий мероси мавзу ва жанрлари унинг асарлари ХV асрдан ҳозирги кунгача ўзбек адабиёти ривожи учун хизмат қилиб келмоқда. Асрлар давомида унинг асарлари тақлид ва илҳом манбаи бўлиб ҳисобланиб келган.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З.Ахроров

118671cookie-checkАлишер Навоий – буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, шоир , Давлат арбоби

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: