Iqna сайтининг хабар беришича, Саудия арабистонининг Жидда шаҳрида Жидда университети номи остида талабалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда.
Мусобақада 21 та Университет ва Институтдан 500 нафар ўғил ва қиз талабалар иштирок этади.
Бу йилги мусобақа ўн биринчиси бўлиб, мукофот миқдори ярим миллион реални ташкил этади.
Душанба куни мусобақанинг очилиши бўлиб ўтди.Унга Жидда шаҳри ҳокими Машал бин Маджед бин Абдулазиз ҳамда фахрли мехмонлар ташриф буюрди.
Айтиб ўтиш керакки, мусобақа 4 йўналишда бўлиб ўтади:
1-ҳифз йўналиши, Қуръони каримни барчаси, 30 пора бўйича.
2-ҳифз йўналиши, Қуръони каримни 20 пораси бўйича.
3-ҳифз йўналиши, Қуръони каримни 10 пораси бўйича.
4-Ҳифз йўналиши,Қуръони каримни 5 пораси бўйича.
Манба: Quran.uz канали