2020 йилнинг 29 январь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) Ижроия қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда бир қатор муҳим масалалар қатори ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва номини шунга мувофиқ равишда янилаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Демак, мазкур анжуманда ташкилот ўз номини Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти – IСESCOга ўзгартиргани тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эндиликда ташкилот номи инглиз тилида Islamic Countries Educational, Scientific and Cultural Organisation (ICESCO) деб юритилмоқда. Араб тилида منظمة العالم الإسلامي للتربية والعلوم والثقافة номини олди.
Ташкилот номини ўзгартиришдан кўзланган асосий мақсад — унинг вазифаларини янада кенгроқ англаш, моҳиятини чуқурроқ тушуниш ва халқаро миқёсдаги фаолиятини кенгайтириш, хамкорлик уфқларини очишга қаратилган, — деди IСESCO Бош директори доктор Салим М.Малик. — Янги ном ташкилотнинг таълим, фан, маданият ва халқаро алоқа соҳаларида илгари сурадиган цивилизация миссиясининг моҳиятини ҳамда унга эришиш учун қўйилган мақсад ва вазифаларни аниқ акс эттиради.
Ўтказилган мажлис давомида Ижроия қўмита ташкилотнинг янги йўналишлари, жумладан, 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси, 2020-2030 йилларга мўлжалланган янги ўрта муддатли Стратегик режа ҳамда Бош директор томонидан Кенгашга тақдим этилган бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Манба: iiau.uz