islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Глобаллашув шароитида ёшларимизни ёт ғоялардан асраш – муҳим ва долзарб вазифа

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни бутун дунё тинчлигига жиддий хавф туғдираётган экстремизм ва терроризм ғоялари таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш, “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Айниқса, ахборот технологияларининг ривожлангани, интернетдан фойдаланувчилар сони кўпайгани сари ёшларни ёт ғоялардан, турли таҳдидлардан асраш тобора муҳим вазифага айланмоқда. Эндиликда ёшлар тарбияси билан бевосита боғлиқ бўлган бу иш барчанинг зиммасига ҳам катта масъулият юкламоқда.

Жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида Тошкент ислом институтининг юқори курс талабалари билан “Ёшларни экстремистик ташкилотларига кириб қолишларини олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Ушбу тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, Фатво бўлими мудири в.б Ғ.Холбоев, ТИИ ректори У.Ғофуров, проректорлар У.Ходжаев ва Ж.Мелиқўзиев иштирок этдилар.

Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик осойишталикка раҳна солаётган турли экстримист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг олиб бораётган тактик ҳаракатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди ва уларни аниқ мисоллар орқали ёритиб берди.

Шу билан бирга, тадбирда ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган ахборот хуружларидан асраш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш учун Президентимизнинг “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғояни бош мезон сифатида олиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Ушбу ўтказилган учрашувда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

А.Аллаберганов,
ТИИ Талабалар кенгаши раиси 

119280cookie-checkГлобаллашув шароитида ёшларимизни ёт ғоялардан асраш – муҳим ва долзарб вазифа
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!