islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг зуҳдлари

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис талабида сафар қилиб, бир кемага чиқди. У зот сафар харажатлари учун ўзи билан бирга минг динор олган эди. (Минг динор ўша замонда катта маблағ бўлган). Кемага чиққанидан кейин, бир киши Имом Бухорийни олдига келиб, ўзининг муҳаббатини изҳор қилди. Ҳар сафар у зотнинг ҳузурига келиб, суҳбат қуриб, ўлтирадиган бўлди. Имом Бухорий ҳам у кишига ўрганиб қолди. Суҳбатларнинг бирида имом ўзидаги пуллар ҳақида гап очди. Бир куни бояги киши уйқудан туриб, дод солиб йиғлай бошлади. Кийимларини йиртиб, бир юзига, бир бошига ура бошлади. Буни кўрган одамлар сабабини сўрашди. У эса: «Ичига минг динор солинган ҳамёним… Уни ўғирлашибди», деди. Кема эгалари ҳар бир кишини бирма-бир тафтиш қила бошладилар. Имом Бухорий бу ҳолатни зийраклик билан тушуниб, секингина билдирмай, ҳамёнини денгизга ташлади. Ҳамма бирма-бир текшириб чиқилди. Лекин ҳеч нарса топилмади. Одамлар даъвогар кишини маломат қилиб, койиб бердилар. Кема манзилга етиб борди. Киши имом Бухорийнинг олдига келиб: «Пулларни нима қилдингиз?», деди. «Денгизга улоқтирдим», деди имом. «Шунча пулни-я? Унга қандай тоқат қиласиз?!». Имом Бухорий эса: «Эй жоҳил! Сен мени бутун ҳаётимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини йиғишга сарф этганимни, одамлар мени ҳадис ривоятида ишончли ва ростгўй деб эътироф этишларини билмайсанми?! Қандай қилиб, арзимаган чақаларни деб ўзимни ҳалокатга ташлай»,деди.

Шайх Абдуссалом Муборакпурийнинг «Имом Бухорийнинг сийрати» (Фақиҳлар саййиди ва муҳаддислар пешвоси) китобидан Имом Бухорий номидаги ислом институти

ТИИ сиртқи бўлим 3 босқич

 талабаси Равшанбек Ўринбоев

122780cookie-checkИмом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг зуҳдлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: